Боходир Рихсиалиевич Гаибназаров Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими матбуот хизмати хабар берди.
У 2018 йилдан бери мазкур лавозимда ишлаб келган Шавкатбек Иргашевнинг ўрнини эгаллади.
Бунгача эса 2021 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Боходир Гаибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
Маълумоти олий, 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунос мутахассисликлари билан тамомлаган.