АсосийСиёсат

Президент Lasselsberger Group компанияси бош директорини қабул қилди

Учрашувда қурилиш материаллари саноатида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

'Президент Lasselsberger Group компанияси бош директорини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида "Lasselsberger Group" компанияси асосчиси ва бош директори Йозеф Ласселсбергерни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

1957 йилда ташкил этилган "Lasselsberger Group" Европадаги қурилиш материаллари, керамика ва минерал маҳсулотларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси бўлиб, йиллик айланмаси 20 миллиард долларни ташкил этади.

Учрашувда қурилиш материаллари саноатида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Самарқанд вилоятида қуруқ аралашмалар ва микрокальцит ишлаб чиқариш, Қашқадарё вилоятида мармарни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Юқори софликдаги алюминий ва мета-каолин, керамогранит, лок-бўёқ маҳсулотлари ва фиброцемент ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Президенти "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 22:16

    Ўзбекистон Президенти "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

    Давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

    'Президент Franklin Templeton компанияси бош инвестиция директори билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 21:50

    Президент Franklin Templeton компанияси бош инвестиция директори билан учрашув ўтказди

    Учрашувда Ўзбекистон Миллий инвестиция фондини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 20:57

    'Ўзбекистон Президенти Қатар делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 19:31

    Ўзбекистон Президенти Қатар делегациясини қабул қилди

    Икки томонлама, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Хитой молия вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 18:54

    Шавкат Мирзиёев Хитой молия вазирини қабул қилди

    Хитойнинг етакчи банк-молия институтлари билан шерикликни мустаҳкамлаш, устувор инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

    'Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 17:39

    Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

    Боходир Гаибназаров бунгача шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи бўлган.