АсосийСиёсат

Ўзбекистон Президенти "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

'Ўзбекистон Президенти "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди'ning rasmi

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари "ACWA Power" билан кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли ҳамкорлик қилинаётгани, Саудия Арабистони сармоясини мамлакатимизга жалб этишда компания муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

Энергетика, транспорт, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иссиқлик таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Lasselsberger Group компанияси бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 22:03

    Президент Lasselsberger Group компанияси бош директорини қабул қилди

    Учрашувда қурилиш материаллари саноатида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Президент Franklin Templeton компанияси бош инвестиция директори билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 21:50

    Президент Franklin Templeton компанияси бош инвестиция директори билан учрашув ўтказди

    Учрашувда Ўзбекистон Миллий инвестиция фондини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 20:57

    'Ўзбекистон Президенти Қатар делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 19:31

    Ўзбекистон Президенти Қатар делегациясини қабул қилди

    Икки томонлама, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Хитой молия вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 18:54

    Шавкат Мирзиёев Хитой молия вазирини қабул қилди

    Хитойнинг етакчи банк-молия институтлари билан шерикликни мустаҳкамлаш, устувор инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

    'Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 17:39

    Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

    Боходир Гаибназаров бунгача шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи бўлган.