АсосийМаданият

Саида Мирзиёева Британияда “Ипак йўллари” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

Кўргазмада Ўзбекистон музейларидан тўпланган, тарихий ва маданий меросимизни акс эттирувчи қимматли осори атиқалар намойиш қилинади.

'Саида Мирзиёева Британияда “Ипак йўллари” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди'ning rasmi

Кеча, 25 сентябрь куни Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Саида Мирзиёева иштирок этди. 

"Лондондаги Британия музейида ўтказиладиган “Silk Roads” (“Ипак йўллари”) кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиш – мен учун катта шараф.

Кўргазмада Ўзбекистон музейларидан тўпланган, бой тарихий ва маданий меросимизни акс эттирувчи нодир, қимматли осори атиқалар намойиш қилинади.

Ишончим комилки, ушбу лойиҳа Ипак йўли тарихи ва маданиятига қизиқувчиларга илҳом бағишлайди, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни ифода этади", - дейди Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, музей 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йил 23 февралга қадар ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар