АсосийДунё

Евгений Пригожин Ғарб банклари орқали яширинча пул ўтказган

Бу ҳақида Financial Times нашри маълум қилди.

'Евгений Пригожин Ғарб банклари орқали яширинча пул ўтказган'ning rasmi

Вашингтондаги Илғор мудофаа тадқиқотлари маркази томонидан олинган махфий ҳужжатларнинг сизиб чиқишидан маълум бўлишича, Пригожин Африкадаги бизнеси доирасида тўловлар учун Американинг JPMorgan Chase банки ва Буюк Британиянинг HSBC банкидан фойдаланган, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Евгений Пригожин 2016 йилдан, “Вагнер ЧВК” тузилмаси эса 2017 йилдан бери АҚШ санкциялари остида. Financial Times нашрига кўра, банклар тўловларнинг келиб чиқиши ҳақида билишганлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

 Эслатиб ўтамиз, Пригожин тузилмалари Африканинг бир нечта давлатида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар