Туркистон вилоятида Президент кортежи йўналиши бўйлаб қурол-яроғ омбори топилди, деб хабар берди Tengrinews нашри.
Давлат раҳбари кортежининг Туркистон вилоятидаги йўналишини текшириш чоғида Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари СДС билан биргаликда ўқ отиш қуроллари омборини аниқлади. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда барча ҳолатларни аниқлаш ва гумондорларни қўлга олиш бўйича зарур тезкор-қидирув ва тергов тадбирлари ўтказилмоқда”, - дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.