Исроил армияси Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябрь куни Байрутда Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужуми туфайли ҳалок бўлганини расман тасдиқлади.
Ҳаво ҳужуми бир кун аввал Насруллоҳ иштирок этиши мумкин бўлган "Ҳизбуллоҳ" раҳбариятининг йиғилиши вақтида амалга оширилган.
Ал Ҳадатҳ телеканалининг Исроил манбаларига таяниб хабар беришича, ташкилот штаб-квартирасига қилинган ҳужум чоғида бункерларни йўқ қилиш учун кучли авиабомбалардан фойдаланилган. Ҳаво ҳужуми содир бўлган жой яқинидаги камида олтита бино қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар ва ўнлаб жароҳатланганлар бор.
Reuters Эроннинг диний етакчиси Али Хоманаий "Ҳизбуллоҳ" раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан хавфсиз жойга кўчирилганини маълум қилди.
Унга кўра, Хоманаий жойлашган жойда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Агентлик суҳбатдошлари, шунингдек, Эрон "Ҳизбуллоҳ" ва минтақадаги бошқа иттифоқчилар билан Насруллоҳнинг ўлими ҳақидаги хабарлардан кейин навбатдаги ҳаракатлар юзасидан алоқада эканлигини даъво қилмоқда.