АсосийЖамият

Тошкентда ўзини ўзи банд қилган шахс бир вақтнинг ўзида 106 та фаолият тури билан шуғулланганлиги аниқланди

У икки ойда 123 миллиард сўмлик маҳсулот сотган

'Тошкентда ўзини ўзи банд қилган шахс бир вақтнинг ўзида 106 та фаолият тури билан шуғулланганлиги аниқланди'ning rasmi

Ўтказилаётган солиқ назорати тадбирлари жараёнида  Тошкент шаҳарда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқаро А.Н бир вақтнинг ўзида 106 та фаолият тури билан шуғулланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу фуқаро жорий йилнинг  март ва апрель ойларида 4 та юридик шахсларга 123,2 млрд сўмлик 357 турдаги товарлар ва хизматларни реализация қилган.

Юридик шахслар томонидан мазкур харидлар сунъий равишда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини яратиш ва товарларнинг кирим ҳужжатларини қонунийлаштириш мақсадида амалга оширилган.

Бу ҳолатда солиқ қонунчилигининг қайси талаблари бузилган?

Биринчидан, агар ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 100 миллион сўмдан ошса, у якка тартибдаги тадбиркор каби 4 фоиз ставкада айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тўлайди.

Шундай экан мазкур ўзини ўзи банд қилган шахсга нисбатан АОС қўшимча ҳисобланади.

Иккинчидан, агар ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 1 миллиард сўмдан ошса, у мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Демак, унинг 1 миллиард сўмдан ортиқ даромадидан ҚҚС ва фойда солиғи қўшимча ҳисобланади.

Учинчидан, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолиятидан ташқари олинган даромадларига Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солинади.

Бу каби ҳолатлар аниқланганда, таҳлилий ва текширув материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тақдим этилади.

Хулоса қилиб айтганда, йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар жиддий ҳуқуқий ва молиявий оқибатларга олиб келмаслиги учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритишлари лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда МЧЖ раҳбари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 16:12

    Андижонда МЧЖ раҳбари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди

    У 100 минг доллар эвазига 40 сотих ерни фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

    'Россиядан 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 13:39

    Россиядан 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Улар ота-она қарамоғисиз қолган.

    '"Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 12:26

    'Андижонда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 10:39

    Андижонда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШлар аниқланди

    Хусусан, АИ-92 маркали бензин лабораторияда текширилганда давлат стандарт талабларига мос келмаган.

    'Бугун қатор ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият 15.12.2024 08:14

    Бугун қатор ҳудудларда қор ёғади

    15 декабрдан юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.

    'Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 18:42

    Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди

    Жорий йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар ҳамюртимизнинг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд 35 миллион сўм жарима ундирилган.