Бугун, 30 сентябрь куни соат 15:31 да Чилонзор тумани 7-даҳада бино ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 15:37 да етиб бориб, ёнғин соат 15:53 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида Боғзор МФЙ ҳудудидаги Бошқарув сервис компанияси биносининг 30 квадрат метр майдони ёниб зарарлангани.
Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.