АсосийДунё

БМТ: 100 мингга яқин одам Ливандан Сурияга қочган

Сурия билан чегарага келаётган одамлар оқими тўхтамаётгани айтилмоқда.

'БМТ: 100 мингга яқин одам Ливандан Сурияга қочган'ning rasmi

БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Грандининг сўзларига кўра, Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатига қарши ҳарбий амалиёти бошланганидан бери, Сурия билан чегарага келаётган одамлар оқими тўхтамаяпти. Бу ҳақда zamon.uz  хабар берди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ходимлари маҳаллий ҳокимият ва Қизил Ярим Ой жамияти ходимлари томонидан қўллаб-қувватланадиган тўртта назорат пункти фаолият олиб боради. Қайд этилишича, қочқинларнинг 60 фоизга яқини сурияликлар, қолганлари ливанликлардир.

Аввалроқ Ливан бош вазири Нажиб МикатиИсроилнинг йирик ҳаво ҳужумлари бошланганидан кейин уйини ташлаб кетганлар сони бир миллионга яқинлашганини айтган эди. У буни "Ливантарихидаги аҳолининг энг катта кўчиши" деб атади.

    Бошқа янгиликлар