АсосийЖамият

Тошкент ҳокими янги лавозимга тайинланди

Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб тайинланди.

'Тошкент ҳокими янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 2 октябрь куни Тошкент шаҳар спорт бошқармаси масъуллари, пойтахт спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда шахмат бўйича мураббий-мутахассислар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Унда шаҳарда шахмат мактабларини ташкил этиш ва ривожлантириш, ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқишни ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раисининг ўринбосарлари,  ижрочи директори ҳамда котиби сайланган.

Маълумот учун, Шавкат Умурзоқов 2023 йил 23 мартдан буён Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият02.10.2024 22:21

    Тошкент вилоятида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди

    Ҳодиса натижасида Howo юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган.

    'Paypal, Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ҳам ишлаши йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият02.10.2024 18:45

    Paypal, Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ҳам ишлаши йўлга қўйилади

    Зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритилади.

    'Икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди'ning rasmi

    Жамият02.10.2024 18:07

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    Жамият02.10.2024 16:15

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Самарқандда юк машинаси бир қанча енгил автомашиналарни суриб кетди'ning rasmi

    Жамият02.10.2024 15:00

    'Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси фойдаланишга топширилди'ning rasmi

    Жамият02.10.2024 14:44

    Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси фойдаланишга топширилди

    500 ўринга мўлжалланган ушбу марказда болаларга барча турдаги юқори малакали тиббий хизматлар кўрсатилади.