АсосийДунё

Исроилдаги ўзбекистонликларни ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

ТИВ вакили жавоб берди.

'Исроилдаги ўзбекистонликларни ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?'ning rasmi

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашмоқда. Бу минтақада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўрилмоқда? Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурхонов бунга жавоб берди.

"Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, ушбу мамлакатдаги ватандошларимиз билан алоқани мустаҳкамлаб, кучайтирилган тартибда ишламоқда.

Элчихона веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида шахсий хавфсизлик бўйича тавсиялар тарқатилмоқда. Хусусан, ракета ҳужумлари пайтида бомба бошпаналарига беркиниш, расмий ахборотларга риоя қилиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш зарурлиги бўйича тегишли маълумотлар бериб борилмоқда.

Ёрдам ёки маслаҳатга муҳтож фуқаролар дипломатик миссияга 24/7 тартибида ижтимоий тармоқлар ва телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар