АсосийЖамият

Фурқатнинг хоки Хитойдан Қўқонга олиб келинди

Қўқон шаҳри марказида ўрнатилган Фурқат ҳайкалининг очилиш маросими ҳам ўтказилди.

'Фурқатнинг хоки Хитойдан Қўқонга олиб келинди'ning rasmi

Ўзбек адабиётининг таниқли вакилларидан бири Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг ҳоки Хитойдан олиб келиниб, Қўқондаги қабристонга қўйилди. Бундан ташқари, Қўқон шаҳри марказида ўрнатилган Фурқат ҳайкалининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 3 октябрь куни Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг ҳоки Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор вилоятидаги Ёркент туманидан олиб келиниб, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Шайхон қабристонига қўйилган.

“Энди юртимизда шоирнинг рамзий қабри бор”, дейилади Ёзувчилар уюшмаси хабарида.

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида Қўқон шаҳри марказида ўрнатилган адибнинг ҳайкали очилиш маросими ҳам ўтказилди. Маросимда ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Ғофуров ҳамда Қўқон шаҳар ҳокими Маруф Усмонов сўзга чиқиб, Фурқатнинг ижоди ва бой маънавий мероси ҳақида тўхталди.

Маълумот учун, Зокиржон Холмухаммад ўғли Фурқат 1858 йилда Қўқон шаҳрида кичик савдогар-ҳунарманд оиласида дунёга келган. Оиланинг моддий аҳволи 17 ёшли Зокиржонни мадрасадаги ўқишни тўхтатиб ишлашга мажбур этган. У ишлаб ўз билимини ошириши билан бирга дарс ҳам беради ва ижод билан шуғулланади. У умрининг кўп қисмини саёҳат қилиш билан ўтказган. Хусусан, Фурқат 1891 йилнинг 14 майида Тошкентдан Самарқандга боради. 1892 йилнинг баҳорида эса Арабистонга ўтиб, Макка, Жидда шаҳарларида яшайди. Шоир шу йилнинг кузида Мумбай шаҳрига бориб, Ҳиндистоннинг бошқа шаҳар-қишлоқларига ҳам саёҳат қилади ва яна Мумбайга қайтади. Ундан 1893 йилнинг март ойида Кашмирга, сўнгра Қашқарга ўтиб аввал Хўтан шаҳрида яшади, кейин Ёркент шаҳрига кўчиб доимий яшай бошлайди ва 1909 йилда шу шаҳарда вафот этади. Бугунги кунда Хитой давлати ҳудудида жойлашган Ёркент шаҳрида шоирнинг мақбараси мавжуд.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 21:55

    Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда

    'Тошкент вилоятида ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 20:32

    'Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 20:28

    Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган

    Болаларни фарзандликка олишни ҳал қилиш бўйича бажариладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    'Фарғонада келин 47 млн сўмлик сепини МИБ орқали қайтариб олди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 19:46

    Фарғонада келин 47 млн сўмлик сепини МИБ орқали қайтариб олди

    Тўйдан 7 кун ўтиб келишмовчилик сабабли қурилган никоҳ бузилган.

    'Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 18:30

    Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади

    Кўчмас мулкни бузиш ва кўчириш "Чинобод" маҳалласи ҳудудидаги "Ўзбеккўмир" кўмир кони майдони кенгайтирилиши муносабати билан амалга оширилади.

    '9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 18:21

    9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди

    Уларнинг энг кўпи Фарғона водийси ва Тошкентда, энг ками эса Жиззах, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятида қайд этилди.