Ўзбекистонга январь-август 236,2 минг долларлга телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 8 ойида хориждан қиймати 236,2 мингАҚШ долларига тенг бўлган қарийб 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилинган. Импорти ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 318 579 тага ошган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 8 ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 2,1 млн дона;
- Ветнам – 405,5 минг дона;
- Ҳиндистон – 70,3 минг дона;
- Гонконг – 27,1 минг дона;
- БАА – 3,4 минг дона.