АсосийЖамият

"Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!"

Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди.

'"Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!"'ning rasmi

Саида Мирзиёева Тошкентда ўтказилаётган Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди.

"Шу кунларда биз Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва барқарор келажакни тарғиб қилиш йўлидаги тамалтошни қўймоқдамиз. Ушбу жараённи WCCE–2024 – Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманида иштирок этаётган халқаро ҳамжамиятнинг кўмагисиз амалга ошириш имконсиз бўлар эди", деб ёзди Мирзиёева.

Ҳамкорлар орасида ЮНКТАД ва унинг Бош котиби Ребека Гринспан, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ва унинг бош директори ўринбосари Силви Форбан, Индонезия Туризм ва креатив иқтисодиёт вазирлиги ҳамда вазир Сандиага Уно, Қатар музейлари раиси Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний ва Art of Heritage бош директори, Қироллик оиласи аъзоси малика Нура Ол Файсал санаб ўтилди.

"Креативлик ва инновациялар мамлакат тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутадиган келажакни яратиш йўлидаги Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!", деб ёзди Саида Мирзиёева. 

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:58

    Тошкентда Cobalt ва Nexia-3 ЙТҲга учради

    Ҳодиса оқибатида Nexia-3 ёниб кетган.

    'Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 150 дан ортиқ шахс тиббий кўрикдан ўтказилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:35

    Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 150 дан ортиқ шахс тиббий кўрикдан ўтказилди

    3 нафар шахсга жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсия қилинди.

    'Ишсизлик нафақасининг миқдори қанча?'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:57

    Ишсизлик нафақасининг миқдори қанча?

    Ишсизлик нафақаси ишсиз шахснинг аввалги иш жойидаги охирги бир йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланади.

    'Концертларнинг сценарийсини олдиндан тасдиқлатиш тартиби жорий этилиши мумкин'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:12

    Концертларнинг сценарийсини олдиндан тасдиқлатиш тартиби жорий этилиши мумкин

    Бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    'Тошкент вилоятида ёввойи чўчқани отиб ўлдирганлар жаримага тортилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:04

    'Самарқандда "Tracker", "Nexia-2" ва трактор иштикорида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 07:55