АсосийЖамият

Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

'Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-971-сон, 05.10.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва Интернетдан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Шунингдек гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланиши белгиланди:

— БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима;

— 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

— 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

— 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

— 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 21:01

    Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

    АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.

    'Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 18:01

    Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

    Эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:10

    Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти

    Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 15:08