АсосийЖамият

Сирдарёда 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этди

Вилоятда 2023 йилда жами 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноятлар содир этилган.

'Сирдарёда 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати танқидий кўриб чиқилди. Йиғилишда вилоят ҳокими, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси Акмалжон Маҳмудалиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов иштирок этди.

Дастлаб Агентлик директори Ишчи гуруҳ томонидан вилоятда ўтказилган ўрганиш якунлари,  коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган, коррупция хавф-хатарларини келтириб чиқараётган масалаларга тўхталиб ўтди.

Вилоятда 2023 йилда жами 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноятлар содир этилган бўлиб, маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахслари томонидан содир этилаётган коррупция ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, 2023 йилда содир этилган коррупциявий жиноятларнинг 21 таси (3 нафар ҳоким, 1 нафар ҳоким ўринбосари ва 17 нафар ҳокимлик ходимлари), жорий йилда содир этилган коррупциявий жиноятларнинг эса 11 таси маҳаллий ҳокимликлар (2 нафар ҳоким, 3 нафар ҳоким ўринбосари, 2 нафар ҳокимлик ходимлари, 3 нафар ободонлаштириш, 1 нафар ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси) масъул мансабдор шахслари ҳисобига тўғри келганлиги қайд этилди.

Шунингдек, вилоят ва туман-шаҳар ҳокимликлари айрим мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги масаласи ҳам танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда бу борада қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, қонунбузилишларига йўл қўйган масъулларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:23

    Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди

    Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган.

    '4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:09

    4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди

    Ўғрилик жинояти учун қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди.

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.