АсосийДунё

Гватемалада ўзбек мигрантларини контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди

Одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳга алоқадор 25 нафар полициячи қўлга олинган.

'Гватемалада ўзбек мигрантларини контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди'ning rasmi

Гватемала хавфсизлик хизмати ходимлари одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳга алоқадор 25 нафар полиция ходимини қўлга олди. Reuters хабарига кўра, гуруҳ асосан АҚШ сари йўл олган мигрантлар томонидан фойдаланиладиган маршрутларда фаолият юритган.

Гватемала Ички ишлар вазири Франсиско Хименес сўзларига кўра, ҳибсга олинган полициячилардан икки нафари истеъфога чиққан ва яна 11 нафари "Лос Рс" деб номланувчи ташкилот номидан пул ювишда ҳам айбланмоқда.

Қайд қилинишича, Гватемала ўнлаб йиллар давомида Лотин Америкаси ва бошқа мамлакатлардан келган ва Мексика билан АҚШ чегарасига йўл олган ноқонуний мигрантлар учун асосий транзит мамлакат ҳисобланади.

Мамлакат расмийларининг айтишича, гуруҳ бир неча йил фаолият юритиб, маҳаллий валутада миллионлаб даромад олган.

"Ушбу гуруҳ полиция ходимларидан фойдаланган, уларга пора берган. Улар мамлакат бўйлаб ташилаётган ноқонуний мигрантларнинг хавфсизлигини кафолатлаган", деди Хименес.

Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, аввалроқ, Ўзбекистондан келган 10 нафар мигрантни Гватемаладан ноқонуний олиб ўтган икки шахс қўлга олинган эди. Бу ҳолатнинг тергови якунда гуруҳни йўқ қилишга олиб келган. Жиноий гуруҳдан тўртта автомобиль, ўқотар қурол ва нақд пуллар мусодара қилинган.

Хименеснинг қўшимча қилишича, Гватемаладаги АҚШ элчихонаси ва АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги терговда ҳамкорлик қилмоқда.

АҚШ элчихонасининг айтишича, одам савдоси билан шуғулланувчи тармоқ 10 мингга яқин мигрантни эксплуатация қилган.

Август ойида Гватемала ва АҚШ расмийлари ҳамкорликда яна бир контрабанда гуруҳи йўқ қилинганини эълон этган эди. Ушбу гуруҳ 2022 йилда Техасдаги юк машинасида бўғилиб қолган 53 мигрантнинг ўлимига алоқадор бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германияда теракт содир этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:00

    Германияда теракт содир этилди

    У саудиялик эркак томонидан амалга оширилган.

    'Украина Россия гази транзитини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 22:40

    Украина Россия гази транзитини тўхтатади

    Украина 2025 йил 1 январь соат 7:00 дан бошлаб, Россия газини Европага транзит қилишни тўхтатади, чунки бу вақтда давлатлар ўртасидаги келишув муддати тугайди.

    '“Украина уруш ёки музокара йўлини танлаши керак”'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 21:50

    “Украина уруш ёки музокара йўлини танлаши керак”

    АҚШ Давлат котиби Украинадаги вазият ҳақида гапирди.

    'Трамп Шолц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 15:39

    Трамп Шолц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

    Бу уларнинг Трамп президентлигидаги иккинчи мулоқоти.

    'Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 11:03

    Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Дуйшонкул Чотонов аввал депутат, вазир ва Кореядаги элчи лавозимларида фаолият юритган.

    'Россиядаги мусулмонларга 4 тагача диний никоҳ қуришга рухсат берилди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 10:19

    Россиядаги мусулмонларга 4 тагача диний никоҳ қуришга рухсат берилди

    Бунда эркак катта оила учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.