Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропортида бир аёл вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кшра, мазкур хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Маълум қилинишича, бугун, 8 октябрь куни Дубаи-Тошкент авиарейсида учиб келган, 1986 йилда туғилган аёлнинг соғлиғи ёмонлашган.
Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.