АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этди

МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин раислигида ўтган саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, шунингдек, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Россиянинг Ҳамдўстликда раислиги даврида кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади.

МДҲ мамлакатларининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва ваколатли идораларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бугунги таҳдидларга қарши курашиш усулларини такомиллаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида келишилган чоралар ҳамда дастурий ҳужжатларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Ҳамкорликнинг иқтисодий йўналишида биргаликдаги фаолиятни кучайтириш устувор вазифа экани қайд этилди.

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 16 фоизга ошган. Муваффақиятли саноат кооперациясига кўплаб мисоллар мавжуд.

МДҲ тармоқ кенгашлари ва қўмиталари фаолиятини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Келгуси йил баҳорида Тошкент шаҳрида "Иннопром" халқаро саноат кўргазмаси доирасида МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Инновацион ривожланиш форумини ўтказиш таклиф этилди.

Яқинда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари етакчи таҳлилий марказларининг Тошкент конференцияси натижаларини ҳисобга олган ҳолда, узоқ муддатли шерикликнинг янги устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Хусусан, интернет технологиялари ва "катта маълумотлар" индустриясини ривожлантириш, рақамли ечимларни жадал жорий этиш, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика ва ядро технологиялари, иқлим муаммолари ва бошқалар шулар жумласидан.

Шу муносабат билан МДҲ мамлакатлари экспертлари ва таҳлилчиларининг учрашувларини мунтазам ўтказиш ҳамда навбатдаги конференцияни Самарқанд шаҳрида сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказиш таклиф этилди.

Гуманитар алмашинувларни кенгайтириш мақсадида Ҳамдўстлик давлатлари маданияти кунларини ўтказиш таклиф қилинди. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш, таълим, санъат, кино, туризм ва спорт соҳаларида қўшма тадбирлар дастурини ҳар йили тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Самарқанд ва Тошкентни тегишлича Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти ва ёшлар пойтахти деб эълон қилиниши доирасидаги лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда шахмат ва футбол бўйича ёшлар жамоалари ўртасида МДҲ очиқ кубоги мусобақалари ўтказилади.

Якунда Ўзбекистон Президенти Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни 2025 йилда ташкилотга раисликни қабул қилгани билан табриклади.

Саммит якунида МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича бир қатор битим ва қарорлар қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди'ning rasmi

    СиёсатБугун 19:33

    Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди

    Муддатидан олдин овоз бериш 16−23 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

    'Тошкентда Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтади'ning rasmi

    СиёсатБугун 09:55

    Тошкентда Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтади

    30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компания, 120 дан ортиқ делегатлар ва хакер Жейсон Стреет иштироки кутилмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат07.10.2024 19:14

    Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюрди

    Ўзбекистон Президентини Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    'Ўзбекистонда 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади'ning rasmi

    Сиёсат07.10.2024 18:43

    'Ўзбекистоннинг Покистондаги Элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат07.10.2024 08:41

    Ўзбекистоннинг Покистондаги Элчиси тайинланди

    Янги Элчи Алишер Тўхтаев бунга қадар ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.