АсосийЖамият

Қарздорлик сабабли сув таъминотидан узилган истеъмолчилар сони маълум қилинди

Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.

'Қарздорлик сабабли сув таъминотидан узилган истеъмолчилар сони маълум қилинди'ning rasmi

Республика бўйича 26,9 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган. Бу ҳақда 2024 йил 11 октябрь куни “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Ушбу ҳолатларнинг 13,3 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Маълум қилинишича, 2024 йилда сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 8 500 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Фарғона вилоятида – 1 500 та;
  • Тошкент шаҳрида –1 400 та;
  • Сирдарё вилоятида –1 400 та.

Мазкур қонунбузарликлар туфайли жамият манфаатларига жами 75,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 139,3 минг нафар истеъмолчидан жами 421 миллиард сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

Киритилган ишлар бўйича судлар томонидан 68,5 мингта 224 миллиард сўмлик суд қарорлари қабул қилиниб, бугунги кунда МИБ билан ҳамкорликда ижро варақалари ижросини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алкогол маҳсулотларини лицензиясиз ишлаб чиқариш жавобгарликка сабаб бўлади'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 11:40

    Алкогол маҳсулотларини лицензиясиз ишлаб чиқариш жавобгарликка сабаб бўлади

    Ваколатли органни хабардор этмасдан бу турдаги фаолиятларни олиб бориш БҲМнинг 300 баробари миқдорида жаримага сабаб бўлади.

    'Ўзбекистонда табибларга рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 10:18

    Ўзбекистонда табибларга рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди

    Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда.

    'Тошкентдаги КҲАЙ кўчасининг бир қисми бир ойга ёпилди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 10:04

    Тошкентдаги КҲАЙ кўчасининг бир қисми бир ойга ёпилди

    Ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.

    'Тошкентдан Нью-Йоркка учган самолёт аёлда тўлғоқ бошланиши сабаб яна фавқулодда қўнди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 08:55

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 08:02

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди

    Қатор ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

    '"Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 07:59

    "Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди

    Ҳодисага кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.