АсосийДунё

Россия Курск яқинида қарши ҳужум бошлади

Битта тумандан Украина қўшинлари деярли бутунлай сиқиб чиқарилди.

'Россия Курск яқинида қарши ҳужум бошлади'ning rasmi

Рус Telegram каналлари Россия Федерациясининг Кореневский, Суджанский ва Глушковский туманларида фаол ҳужуми ҳақида ёзмоқда. Хусусан, Мудофаа вазирлигига яқин бўлган “Рыбар” Telegram каналининг таъкидлашича, Россия армияси бўлинмалари Глушковский туманидан Украина қўшинларини деярли бутунлай сиқиб чиқарган, дея ёзмоқда zamon.uz. 

Deepstate лойиҳасининг ёзишича, Украина қуролли кучлари 10 октябр куни Кореневский туманида 38 квадрат километрдан ортиқ майдонни йўқотган. 

"Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Курск вилоятида Россия армиясининг янги оммавий қарши ҳужуми бошланди", — дейди мустақил ҳарбий таҳлилчи Ян Матвеев.

    Бошқа янгиликлар