Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Учтепа туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, рейд давомида тумандаги Бўғобод МФЙ Фозилтепа кўчасидаги қурилиш объекти ҳудудида бир туп чинор дарахтининг таг қисми фуқаро И.Д. томонидан атайин бетонланганлиги аниқланган. Натижада табиатга 1 миллион 500 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. И.Д.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 18 миллион 750 минг сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 20 миллион 250 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.