АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади

Тоғли жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

'Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечқурун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 22-27, айрим жойларда 30 даражагача илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар