АсосийЖамият

Автобусларда йўл ҳақини тўламасдан юрган йўловчилар сони маълум қилинди

Йўл ҳақини тўламаган йўловчилар ва нақд пулда тўловни амалга оширганда чипта тақдим этмаган чиптачилар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.

'Автобусларда йўл ҳақини тўламасдан юрган йўловчилар сони маълум қилинди'ning rasmi

Автобусда йўл ҳақини тўламасдан юрган йўловчилар ҳамда нақд пулда тўловни амалга оширганда чипта тақдим этмаган чиптачилар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофида қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан жавобгарликка сабаб бўлади.

Жорий йилнинг ўтган даврида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-модда (транспортда чиптасиз юриш) 2-қисми бўйича 62 та ҳолатда баённома расмийлаштирилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 145-модда (йўловчиларни чиптасиз ташиш) 2-қисми (сув, автомобиль транспортида ва шаҳар электр транспортида йўловчиларни чиптасиз ташиш) бўйича 652 та ҳолатда маъмурий иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар