АсосийДунё

Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна тўрт киши касалхонага ётқизилди.

'Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Nur.kz" хабар берди.

Қайд этилишича, 16 октябрь куни соат 07:30 да Бейнеу — Тажен йўлида Jac автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Автомобиль чегарадан ўтиш учун навбатда турган юк машинасига келиб урилган.

Машинада жами 10 киши бўлган, 6 киши ҳалок бўлган, қолган тўрт нафар йўловчи Бейнеу туман марказий касалхонасига ётқизилган. Жабрланганларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда, дейилади хабарда.

Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар Россиядан қайтаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган. ЙТҲда иштирок этган барча транспорт воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган.

Маълумотга кўра, ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. Воқеа ҳақида Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги бош консуллигига хабар берилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.