Бугун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ўзининг 50 йиллигини нишонламоқда.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Марказ ходимларининг фидокорона меҳнатлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.
"Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони профилактикаси ҳамда уни даволаш бўйича янги Давлат дастури доирасида аёлларни скрининг текширувидан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирамиз. Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳар бир аёл учун бахтли оналикни кафолатлайдиган шароит яратишимизга ишонаман", - дейди С.Мирзиёева.