Франциянинг Лион шаҳри жанубидаги олти департаментда сув тошқини оқибатида уйлар сув остида қолди. Маҳаллий ҳукумат хавфсизлик чоралари доирасида мактаб ва болалар боғчаларини ёпди, юзлаб одамлар эвакуация қилинган, транспорт ҳаракат тўхтатилган. Аҳоли уйларини тарк этмаслик ва зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган, дея ёзмоқда zamon.uz.
Шунингдек Италия ҳам кучли сув тошқинидан азият чекмоқда.