АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ноябрь ойида қор ёғиши мумкин

Ноябрь ойида ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг айрим жойларида меъёрдан кам, бошқа ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

'Ўзбекистонда ноябрь ойида қор ёғиши мумкин'ning rasmi

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати асосан иқлимий меъёр атрофида, айрим ҳудудларда эса меъёрдан 1–1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Ой давомида ҳарорат аста-секин пасайиб, айрим кунлари ёмғир ёғиши, баъзи жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги нисбатан илиқ келади. Ушбу даврда кечалари ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ, кундуз кунлари эса 17–22 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқдан 2 даража совуқ ва 3 даража илиққача, кундуз кунлари эса 15–20 даража илиқдан 5–10 даража илиққача ўзгариб туради.

Шунингдек, ойнинг айрим кунларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат пасайган даврларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши ҳам истисно этилмаяпти.

Прогнозга кўра, ноябрь ойида ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг айрим жойларида меъёрдан кам, бошқа ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар