АсосийСиёсат

Ўзбекистон Президенти БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этади

Давлатимиз раҳбари Россия томони раислигида ўтказиладиган "БРИКС плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди.

'Ўзбекистон Президенти БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбари Россия томони раислигида ўтказиладиган "БРИКС плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди.

Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

БРИКС бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга 2024 йилнинг тўққиз ойида 23,6 млрд доллар хорижий сармоя киритилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 22:00

    Ўзбекистонга 2024 йилнинг тўққиз ойида 23,6 млрд доллар хорижий сармоя киритилди

    Президент маҳаллийлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

    'Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Самарқандда учрашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 19:23

    Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Самарқандда учрашди

    Ўзбекистон-Қозоғистон тўртинчи ҳудудлараро форуми якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.

    'Саида Мирзиёева UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 21.10.2024 21:46

    Саида Мирзиёева UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув ўтказди

    Учрашув давомида томонлар бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган давлат дастури мавзусини муҳокама қилди.

    'Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.10.2024 20:44

    Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди

    Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    'Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.10.2024 21:31

    Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Бахтиёр Саидов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

    'Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.10.2024 09:15

    Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

    Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 145-давлат ҳисобланади.