АсосийСиёсат

Хорватия Бош вазири 2025 йилда Ўзбекистонга келиши мумкин

Ўзбекистон делегацияси Загребда Хорватия раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

'Хорватия Бош вазири 2025 йилда Ўзбекистонга келиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси шу йилнинг 22-24 октябрь кунлари ташриф билан Хорватияда бўлди

Ташриф чоғида Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва сиёсий мулоқотни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташрифнинг муҳим воқеаларидан бири Хорватия Бош вазири Андрей Пленкович билан музокаралар бўлди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида турли йўналишлар, жумладан, савдо-иқтисодий, транспорт ва инфратузилма, энергетика, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Хорватия ҳукумати раҳбари Ўзбекистон Президентининг икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш борасидаги ташаббусларини юқори баҳолади ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хорватия Бош вазирига 2025 йилда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиш бўйича таклифи етказилди.

Шунингдек, ташриф доирасида, Хорватия Бош вазири ўринбосари, денгизчилик, транспорт ва инфратузилма вазири Олег Буткович, Хорватия Ташқи ишлар ҳамда Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирликлари раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 29.12.2024 14:32

    Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди

    Аввалроқ, Жанубий Кореяда йўловчи самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

    '“Бу чинакам тарихий воқеа”'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 15:42

    “Бу чинакам тарихий воқеа”

    Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаат йўллади.

    'Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 13:26

    Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди

    Бош вазир қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.

    'Фаластиндан 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 11:35

    Фаластиндан 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

    Эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади.

    'Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 26.12.2024 20:22

    Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

    'Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 26.12.2024 16:37

    Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

    Комиссия давлат органларига бир қатор тавсиялар берди.