АсосийЖамият

Тошкентда автобус ҳайдовчиси пиёдага йўл бермагани сабаб ишдан олинди

Тошшаҳартрансхизмат ҳолат бўйича маълумот берди.

'Тошкентда автобус ҳайдовчиси пиёдага йўл бермагани сабаб ишдан олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 136-сонли автобус ҳайдовчиси пиёдаларга йўл бермагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошшаҳартрансхизмат АЖ матбуот хизмати расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, “2-автобус саройи” филиалига бириктирилган 136-сонли автобус ҳайдовчиси А.Н. Олмазор тумани Сақичмон кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда йўл ҳаракати қоидалари талабларини қўпол равишда бузган.

Ҳайдовчи тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдаларга йўл бермай, йўл қатнов қисмининг ўнг томонидан ҳаракатланган.

Ҳозирда ҳайдовчи A.Н. билан “2-автобус саройи” филиали ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

“Шунингдек, барча ҳайдовчилар билан йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзилларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги, йўловчилар билан хушмуомалада бўлишлик, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилди”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:40

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

    Аввал Вазирлар Маҳкамасида ишлаган Шерзод Каримов мазкур лавозимга тайинланди.

    'Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:16

    Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди

    Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватловчи ушбу тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

    'Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 18:50

    Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди

    Скутер ҳайдовчиси жароҳатланди

    'Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:57

    Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Рақобат қўмитаси оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.

    '“Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:53

    “Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?

    Энг кўп маблағ болалар нафақалари учун ажратилади.

    'Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:41

    Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)

    Куз-ранглар симфонияси ёхуд муносиб хайрлашув...