Сентябрь ва ўтган ойларда йиғилган кешбэк суммалари тасдиқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Кешбэкларни "soliq" иловага бириктирилган банк картасига ўтказиб олишингиз мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади.