Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун Ўзбекистон ҳудуди совуқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кундузи 8-13 даражадан кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 дпражага пастдир.
Эртага Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5о илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, кундузи 10-15 даражагача бироз кўтарилади.
Чоршанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво массаси мамлакатимиз ҳудудидан чекина бошлайди, ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача, кундузи 12-17 даражагача кўтарилади.
Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-20 даражагача кўтарилади.
28-30 октябрда республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кузатилади.
28-30 октябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Пойтахтимизда: бугун куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10-12о дан кўтарилмайди.
Эртага ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5о илиқ, кундузи 12-14о бўлади.
30 октябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 13-15 даража бўлади.
31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 16-18 даража бўлади.