Даъво америкалик миллиардернинг етти штатда тасодифий танланган сайловчилардан бирига кунига бир миллион доллар тўлаш ташаббуси билан боғлиқ. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Филаделфия округи прокурорининг қарорида бу зудлик билан тўхтатилиши керак бўлган “ноқонуний лотерея схемаси” эканлигини ҳамда Илон Маск ва унинг America PAC компанияси томонидан “сайловчиларнинг пора билан оғдириб олиниши” эканлигини ёзилган.
“Лотереяда батафсил шарт ва қоидалар йўқ. Маскнинг ғолиб тасодифий танлаб олингани ҳақидаги даъвоси ишончли эмас, чунки ғолибларнинг барчаси Доналд Трампни қўллаб-қувватлаш митингларида қатнашган”, дейилади қарорида.
Аввалроқ Пенсилвания штатининг демократ губернатори Жошуа Шапиро ҳуқуқ-тартибот идораларини Илон Маск устидан тергов бошлашга чақирган эди.