АсосийДунё

Эронда 70 нафар бемор вафот этди

Бунга дори ишлаб чиқарувчи компаниянинг хатоси сабаб бўлган.

'Эронда 70 нафар бемор вафот этди'ning rasmi

Эронда гемодиализ эритмасига тушиб қолган алюминий тузлари туфайли 70 нафар бемор ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат парламентининг соғлиқни сақлаш комиссияси матбуот котиби Салмон Эсхаги хабар қилди.

"Аввалига Машҳад ва Исфахон шаҳарларида 10-12 нафар бемор комага тушиб қолиб, кейин ўзига келмай вафот этди. Кейинчалик қурбонлар сони 50 кишига кўпайди. Бугунга келиб гемодиализ эритмасидаги алюминий тузлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 70 нафарга етди", — деди у.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, тергов давомида бу ҳолат дори ишлаб чиқарувчи компаниянинг хатоси туфайли рўй берганлиги аниқланди.

    Бошқа янгиликлар