АсосийМаданият

Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги фармонни имзолади. Шунингдек, Владимир Путин Фарруҳ Зокиров ва Севара Назархонни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.

'Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

Россия Федерациясининг маданият ва санъат соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони: 

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларимизнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик  алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотлансин:

Безруков Сергей Витальевич - Россия Федерациясининг халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри; 

Лиепа Андрис Марисович - Россия Федерациясининг халқ артисти, балет артисти, режиссёр.

Шунингдек, Владимир Путин Фарруҳ Зокиров ва Севара Назархонни тақдирлади. Санъаткорлар икки давлат маданиятини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Закиров Фаррух Каримович ва Назарханова Севара Анваржоновна “Дўстлик” ордени билан тақдирландилар. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '9 ойда Ўзбекистондаги музейларга 3 млн.дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 15.11.2024 11:37

    'Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади'ning rasmi

    Маданият 11.11.2024 18:17

    Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

    Медиа маҳсулотларида давлат сиёсати, давлат рамзларига зид, ахлоқсизлик, беҳаёликни тарғиб этувчи ҳолатлар мавжуд ёки йўқлиги ўрганиб борилади.

    'Чолиқуши Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 10.11.2024 18:38

    Чолиқуши Тошкентга келди

    Тошкентда "Ўзбекистонда Туркия киноси ҳафталиги" бўлиб ўтди.

    'Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган қўлёзма топилди'ning rasmi

    Маданият 10.11.2024 10:53

    Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган қўлёзма топилди

    Бу ҳақда Тожикистон миллий университети профессори, филология фанлари доктори, Навоийшунос олим Бадриддин Мақсудов ўз маърузасида маълум қилди.

    '"Шартларга риоя қилмаган санъаткорларнинг лицензияси тўхтатилади"'ning rasmi

    Маданият 29.10.2024 11:45

    "Шартларга риоя қилмаган санъаткорларнинг лицензияси тўхтатилади"

    “Ўзбекконцерт” хабардор қилмай хорижда концерт бераётган хонандаларни огоҳлантирди.

    'Асрларни боғлаган мерос: кашфиётлар, ҳайратлар ва мақсадлар'ning rasmi

    Маданият 26.10.2024 17:04

    Асрларни боғлаган мерос: кашфиётлар, ҳайратлар ва мақсадлар

    Тошкентда халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди.