Янги доктринага кўра, Россия ёки унинг иттифоқчилари суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид солувчи тажовузга жавобан ядровий қуролдан фойдаланилиши мумкин, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Ядровий давлат иштирокида ёки кўмагида ядровий қуролга эга бўлмаган давлат томонидан Россияга қарши тажовуз биргаликда қилинган ҳужум сифатида кўрилади.
Потенциал душман ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, ўрта ва қисқа масофали ракеталар, шунингдек, ноядровий қуроллар ва ҳужум дронлари билан Россияга хавф солганда ядровий тўхтатувчи восита қўлланилади.
Потенциал рақиб томонидан Россия чегаралари яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни режалаштириш ва ўтказиш таҳдид сифатида кўрилади.
Ҳарбий инфратузилмани Россия чегараларига яқинлаштирадиган мавжуд ҳарбий коалицияларни яратиш ёки кенгайтириш ядровий кучларни қўллашга сабаб бўлувчи таҳдид сифатида қаралади.
Россия ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини фавқулодда ва мажбурий чора сифатида кўради.