АсосийСиёсат

Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади

Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

'Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатраҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.

Асосий масалага ўтишдан олдин Президентимиз ўтган 5 йилда ҳар томонлама пухта ўйлаб қабул қилинган дастурлар ижроси қандай таъминлангани ҳақида тўхталиб ўтди.

Аввало, Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошди. Аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда (2018 йилда – 1 минг 600 доллар бўлган).

Хусусан, Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этди.

Камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу йил 9 фоизга тушиши кутилмоқда.

Экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан, олтин-валюта захираларимиз эса 40 миллиард доллардан ошди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига 1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилди. Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 30 фоиз даражасида таъминланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.11.2024 09:34

    Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

    Равшанбек Алимов бунга қадар Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

    'Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.11.2024 09:16

    Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

    Элчи Агостино Пинна билан хайрлашув учрашуви ўтказилди.

    'Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2024 09:25

    Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди

    Ўзбекистон делегацияси "Пекин+30" шарҳи бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференциясида иштирок этди

    'Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 11:01

    'Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 09:25

    Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда

    Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида фикр алмашилди.

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46