АсосийСиёсат

Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

Пардаментдаги йиғилишда давлат раҳбари Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Аввало, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

Ушбу даврда Ҳукумат камида 100 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга олиб чиқиб, унда тайёр маҳсулотлар улушини 50 фоизга етказишга эришиши лозимлиги таъкидланди.

Хорижий туристлар оқимини 5 йилда 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш учун барча имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга норасмий иқтисодиётни “соядан чиқариш”да рақамли технологияларни таянч воситага айлантириш лозим. Хусусан, келгуси йилда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада рағбатлантириб, онлайн тўловлар улушини 60 фоизга етказиш муҳим вазифа бўлади.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида асосий чора-тадбирлар амалга оширилгани ва яқин йилларда ушбу ташкилотга албатта аъзо бўлиб киришимиз таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.11.2024 09:34

    Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

    Равшанбек Алимов бунга қадар Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

    'Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.11.2024 09:16

    Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

    Элчи Агостино Пинна билан хайрлашув учрашуви ўтказилди.

    'Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2024 09:25

    Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди

    Ўзбекистон делегацияси "Пекин+30" шарҳи бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференциясида иштирок этди

    'Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 11:01

    'Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 09:25

    Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда

    Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида фикр алмашилди.

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46