АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев "Anadolu Group" раҳбари билан учрашди

Учрашувда холдингнинг Ўзбекистон бозорига киритган инвестициялари, шунингдек, мавжуд ҳамкорликни янги йўналишлар ҳисобига кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

'Мирзиёев "Anadolu Group" раҳбари билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 октябрь куни Анқара шаҳрида Туркиянинг "Anadolu Group" холдинги бошқарув кенгаши раиси Камилхан Сулейман Язижини қабул қилди.

Учрашувда холдингнинг Ўзбекистон бозорига киритган инвестициялари, шунингдек, мавжуд ҳамкорликни янги йўналишлар ҳисобига кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, компаниянинг салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ва автомобилсозлик соҳаларига киритган йирик инвестициялари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончнинг ифодасидир.

Мулоқот давомида Самарқанддаги "СамАвто" корхонасини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Туркиянинг йирик чакана савдо тармоқларидан бирини Ўзбекистон бозорига олиб кириш, чорвачилик мажмуасини барпо этиш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар