АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев "OYAK" компанияси раҳбари билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

'Мирзиёев "OYAK" компанияси раҳбари билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида Туркиянинг "OYAK" компанияси бош ижрочи директори Мурат Ялчинташни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда Туркия билан кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, бу жараёнда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг ҳиссаси муҳим эканини қайд этди.

Мулоқот давомида Мурат Ялчинташ Янги Ўзбекистонда кимё саноати, геология ва қурилиш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, "OYAK" компанияси Янги Тошкент ҳудудида турар жой мажмуалари ҳамда ташқи инфратузилма объектларини барпо этиш ишларида фаол иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар