АсосийСиёсат

Биринчи Ўзбекистон элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Улуғбек Лапасов Кубадаги биринчи элчи бўлди.

'Биринчи Ўзбекистон элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

Нью-Йоркда резиденция қилувчи Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Улуғбек Лапасов Куба Президенти Мигел Марио Диас-Канел Бермудесга ўз ишонч ёрлиқларини топширди

Қисқа суҳбат давомида Мигел Бермудес Куба ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда ривожланаётган муносабатларни қадрлашини таъкидлади. Шунингдек, Куба ҳукумати Тошкент билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва кенг қамровли ҳамкорликни мустаҳкамлашга юқори қизиқиши борлигини эътироф этди.

Куба президенти икки томонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва туризм жабҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун улкан имкониятлар ва фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Мигел Бермудес Ўзбекистон президентига ҳурмат ва эзгу тилакларини етказди.

Маълумотларга кўра, Гаванда бўлиб турган даврда Улуғбек Лапасов Ташқи ишлар вазирлиги, парламент, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва биотехнологиялар ҳамда фармацевтика саноатидаги "Био Куба Фарма" компаниялар гуруҳи билан учрашувлар ва музокаралар ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Куба ўртасида дипломатик алоқалар 2006 йил 13 мартда ўрнатилган. Улуғбек Лапасов сўнгги 18 йил мобайнида Куба учун тайинланган биринчи Ўзбекистон элчиси бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.11.2024 09:34

    Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

    Равшанбек Алимов бунга қадар Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

    'Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.11.2024 09:16

    Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

    Элчи Агостино Пинна билан хайрлашув учрашуви ўтказилди.

    'Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2024 09:25

    Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди

    Ўзбекистон делегацияси "Пекин+30" шарҳи бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференциясида иштирок этди

    'Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 11:01

    'Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 09:25

    Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда

    Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида фикр алмашилди.

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46