АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев “Росатом” раҳбари билан Ўзбекистондаги АЭС қурилишини муҳокама қилди

Учрашувда атом электр станцияси қурилиши билан бир қаторда, унинг атрофидаги инфратузилмани ривожлантириш ва маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари сифатида белгиланди.

'Мирзиёев “Росатом” раҳбари билан Ўзбекистондаги АЭС қурилишини муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Учрашувда мамлакатда илк интеграциялашган атом электр станциясини барпо этиш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар биринчи реактор биноси пойдеворини қуриш ҳамда атом электр станциясини лойиҳалаштириш ишлари изчил давом этаётганини қайд этди.

Учрашувда атом энергетикаси соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали ҳамда “Росатом” объектларидаги имкониятлардан фойдаланиш режалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бўлажак АЭС яқинида атомчилар шаҳарчасини барпо этиш истиқболлари кўриб чиқилди. Унда энергия тежамкор уй-жойлар, замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари ҳамда аҳоли учун зарур ижтимоий инфратузилма яратилиши режалаштирилган.

Учрашувда атом электр станцияси қурилиши билан бир қаторда, унинг атрофидаги инфратузилмани ривожлантириш ва маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари сифатида белгиланди.

    Бошқа янгиликлар