Германиянинг юқори мартабали мулозимига кўра, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Германия канцлери Олаф Шолцга қўнғироқ қилиб, ундан Зеленскийнинг “ғалаба режаси” ва Путин ҳақидаги фикрларини сўраган, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Шунингдек, "Тhe Washington Post" газетасининг ёзишича, худди шундай суҳбатлар Франция, Польша, Дания, Чехия ва Европанинг бошқа давлатлари раҳбарлари билан ҳам бўлган.
"Телефон суҳбатлари кутилганидан ҳам самимий шаклда ўтди. Трамп кўпроқ Европа етакчиларининг фикрларини тинглади", — деди немис расмийси.
"Европаликлар Трампга Украина бўйича “ёмон келишув” унга зарар етказиши мумкинлигини айтишди. Шу билан бирга, ҳар қандай муваффақиятли тинчлик келишувининг шарти бу уруш бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги ва Украина хавфсизлиги ҳимоя қилиниши кераклигини билдиришди. Трамп бунга қандай жавоб бергани маълум қилинмаган", — деб ёзади нашр.