АсосийСаломатлик

Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 млн нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 млн кишига ортяпти.

'Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1988 йилдаги қарорига асосан, 1 декабрь санаси Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади

Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 миллион нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 миллион кишига ортяпти. Энг ёмони, касаллик ҳар йили 600 минг кишини ҳаётдан олиб кетмоқда. 

Мутахассислар бундай ўсиш динамикасини хасталикка эрта босқичда ташхис қўйилмаслиги билан изоҳлайди. Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига қарашли 53 мамлакатда (Марказий Осиё давлатлари ҳам шу рўйхатда) ОИВга чалинган беморларнинг тўртдан бир қисми ўз хасталигидан бехабар бўлса, қарийб ярми ўз ташхисини жуда кеч босқичда билади.  

Мамлакатимиз ОИТСга қарши кураш тизими бўйича кейинги йилларда барча йўналишларда қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “95-95-95” стратегик мақсадларига эришишда катта аҳамият касб этади. 

Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг қарийб 80 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.

ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади.

Шу йилнинг учинчи чораги якунига кўра, юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 84 фоизи даволашнинг дунёда тан олинган усули — антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда. 

Ушбу касалликларга қарши курашиш комплекс ёндашувни талаб этади. Бунда рақамли технологияларни жорий этиш ҳам катта аҳамиятга эга. Сабаби улар маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш, беморларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш имконини беради. 

Шундан келиб чиқиб, шу йилнинг баҳорида Республика ОИТСга қарши курашиш марказида такомиллаштирилган ягона электрон тизим ишга туширилди ва у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг электрон базаси билан интеграция қилинди. 

Халқаро экспертларнинг хулоса қилишича, 2030 йилгача ОИВнинг аҳоли саломатлигига таҳдид сифатидаги глобал хавфини камайтиришга доир устувор мақсадларга эришиш мумкин. Бунинг учун ҳукуматлар хасталикнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, инфекцияни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш учун зарур ресурслар ажратиши керак. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 28.11.2024 13:29

    Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан.

    'ЖССТ маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 25.11.2024 14:10

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.

    'Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди'ning rasmi

    Саломатлик 29.10.2024 17:48

    Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

    Анъанавий ахборот алмашиниш тизимида маълумотларнинг йиғилиш, қайта ишлаш ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказиш 12 соатдан 48 соатгача вақт олар эди.