АҚШ Давлат департаменти бу қарорни ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси томонидан Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларни тўхтатиш ташаббуси билдирилгани, шунингдек, Тбилисидаги намойишчиларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилганидан кейин қабул қилган, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
"Грузия ҳукуматининг Евроиттифоққа кириш бўйича музокараларни тўхтатиш ҳақидаги қарори мамлакат конституциясига хиёнатдир. Биз ўзларининг норозилик билдириш ҳуқуқидан фойдаланган грузин халқига ҳаддан ташқари куч ишлатишни қоралаймиз ва Грузия билан стратегик ҳамкорлигимизни тўхтатамиз", — деб ёзди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер Х платформасида.