АсосийДунё

Жанубий Корея мудофаа вазири истеъфога чиқди

Вазир фавқулодда ҳарбий ҳолат туфайли юзага келган барча тартибсизликлар учун жавобгарликни зиммасига олди.

'Жанубий Корея мудофаа вазири истеъфога чиқди'ning rasmi

Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ёнг Ҳьюн ҳарбий ҳолат жорий этилиши муносабати билан истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Мен президентга фавқулодда ҳарбий ҳолат туфайли юзага келган барча тартибсизликлар учун жавобгарликни ўз зиммамга олиб, истеъфога чиқиш истагимни билдирдим, деди Ким Ёнг Ҳьюн журналистларга.

Мудофаа вазири фуқаролардан узр сўраб, истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганини таъкидлади. Жанубий Кореянинг мухолифатдаги етакчи “Тобуро” демократик партияси мудофаа вазирига импичмент эълон қилган. Шундан сўнг вазир аҳолидан узр сўраб, ўзи истеъфога чиқишини билдирган.

Жанубий Корея мухолифати президентга қарши импичмент лойиҳасини ҳам парламентга тақдим этди. 

Овоз бериш лойиҳа мажлисда кўриб чиқилганидан кейин 24-72 соат ичида ўтказилиши керак. Импичмент лойиҳасини киритишни олтита мухолифат партиясидан 191 нафар депутат қўллаб-қувватлади. Парламентда жами 300 нафар қонун чиқарувчи бор, 108 ўринни президентнинг “Фуқаролик кучи” партияси эгаллаб турибди. Импичмент эълон қилиш учун 200 овоз керак.

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабрь куни кечқурун мамлакатда фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилди. У 45 йил ичида мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган биринчи давлат раҳбари бўлди. Парламент ва сиёсий партияларнинг фаолияти тақиқланди. Давлат раҳбари бу қарорни “конституциявий тартибни ҳимоя қилиш ва мамлакат ичидаги Шимолий Корея тарафдорларини йўқ қилиш” зарурати билан изоҳлади.

Ҳукумат ҳаракатларидан норози бўлиб, парламент биноси олдида намойишчилар тўпланди. Полиция парламентга киришни тўсиб қўйди ва шаҳар кўчаларида ҳарбий техника пайдо бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япония телефондан энг кам фойдаланадиган давлатлар рейтингида биринчи ўринда'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 21:48

    Япония телефондан энг кам фойдаланадиган давлатлар рейтингида биринчи ўринда

    Дунёда ўртача одам ҳар куни телефонида 4 соат 37 дақиқа вақт ўтказади.

    'Олмаoтада юк машинаси газ қувурига урилиб, ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 19:09

    Олмаoтада юк машинаси газ қувурига урилиб, ағдарилиб кетди

    Ҳайдовчи жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

    'Тожикистон Президенти Қатарга борди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 18:38

    Тожикистон Президенти Қатарга борди

    Қайд этилишича, Раҳмон у ерда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

    'Конор Макгрегор президентлик сайловида қатнашмайди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:45

    Конор Макгрегор президентлик сайловида қатнашмайди

    У ўзининг қарори ҳақида ижтимоий тармоқларда баёнот берди.

    'Туркия ядро реактор ишлаб чиқара бошлади'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:37

    Туркия ядро реактор ишлаб чиқара бошлади

    Туркия Саноат ва технология вазирининг сўзларига кўра, бу энергия мустақиллигини мустаҳкамлаш ва импортга қарамликни камайтиришга қаратилган “Миллий технологик сакраш” стратегиясининг бир қисми.

    '2024 йилда кассетали ўқлар бутун дунё бўйлаб 314 кишини яралади ва ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:27

    2024 йилда кассетали ўқлар бутун дунё бўйлаб 314 кишини яралади ва ўлдирди

    Биргина Украинада ўтган йили кассетали бомбалардан 40 га яқин фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.