АсосийСпорт

Таэквондо WТФ: Х-Осиё ва тинч океани ўйинларида ҳамюртларимиз умум жамоада 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик таэквондо иштирокчилари Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

'Таэквондо WТФ: Х-Осиё ва тинч океани ўйинларида ҳамюртларимиз умум жамоада 2-ўринни эгаллади'ning rasmi

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда кар ва заиф эшитувчилар ўртасида Х-Осиё ва тинч океани ўйинларида таэквондо (WТФ) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 24 давлатидан келган энг кучли даян усталари орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. 

Якунда 9 та спортчимизнинг барчаси совринли ўринларни эгаллаб, жами 1 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Шу ўринда, эркаклар ўртасида:

1. Шохруз Абдурахмонов  (68 кг) – 1 ўрин

2. Хожиакбар Хокимов (58 кг) – 2 ўрин

3. Анвар  Холбаев (63 кг) – 2 ўрин

4. Мухаммад Усмонов (80 кг) – 2 ўрин

5. Дониёрбек  Тошмирзаев (80 кг) – 2 ўрин

Аёллар ўртасида: 

1. Дилбар  Тожибоева (49 кг) – 2 ўрин

2. Гузал Эшмирзаева (67 кг) – 2 ўрин

3. Асал Хайитбоева (52 кг) – 3 ўрин

4.Нуриддинова Шахризода (57 кг) – 3 ўрин

5 декабрь куни кечаси Куала-Лумпурдан тўғридан тўғри рейс билан етиб келган Х-Осиё ва тинч океани ўйинларининг ўзбекистонлик таэквондо иштирокчилари Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. 

    Бошқа янгиликлар