АсосийМаданият

Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби маълум бўлди

Юлдуз Усмонова марҳум санъаткор ҳақида ҳақиқатни гапирди.

'Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида жонли эфир вақтида марҳум актриса Ҳалима Ибрагимованинг ўлими сабаби ҳақида гапирди: 

"Грижаси бор эди. Ё грижасини олдириш керак эди, ёки тана вазнини енгиллаштириш керак эди. Шунинг учун менга ҳам билдирмай ошқозонини кестириш амалиётини қилдирибди. Йўқ бўлиб қолди. Хавотирланиб қўнғироқ қилдим:

“Опа, операция қилдиргандим, жойи йиринглаб кетибди”, - деди.

Операция бошқатдан қилинганида тери етмай қолди, 20 га 50 жойи очиқ турган, ўша жой йиринглаган. Умри шу жойгача экан. Биз шундай бўлишини бир ҳафта олдин билгандик, тайёр бўлиб тургандик. Бугун ўша жойи тикилиши керак эди. Камига қондаги қанд миқдори ҳам 30 га кўтарилиб кетибди. Қон босими ҳам жуда баланд эди.

Ҳалима ёшлигидан шафқатсиз оламда вояга етди. Ота-онасидан эрта етим қолган эди. Таъсирчан, тезда йиғлаб юборадиган қиз эди. Намозга эгилиб қолганди. Умраларни ният қилганди. Биринчи операция қилинганида ҳам бир комага тушиб қайтиб чиққанди. Ўшанда реанимацияда ётганди. “Реанимацияда уч киши ётдик. Ўшанда ётганимда битта катта одам келди, у мени олиб кетгани келди, деб ўйладим. Эрталаб ёнимда ётган аёл вафот этганини эшитдим”, деб йиғлаб айтиб берганди. Хуллас, ўлими яқинлигини кўнгли сезган, аён берган. Эртадан кейин сафарга кетаман, унга ҳам умра бадал қиламан", - деди Юлдуз Усмонова. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 12:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 13:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 10:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 13:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.